Юлдуз Усмонова “Сочная долина” шарбатларини тавсия қилади

 

Аввал хабар қилингани каби, яқинда Ўзбекистон Мустақиллигининг 26 йиллик байрами арафасида “Сочная долина” савдо белгиси Фарғона водийсида истиқомат қилувчи юртдошларимизга байрам туҳфаси сифатида Ўзбекистон Халқ артисти, элимизнинг севимли хонандаси Юлдуз Усмонованинг янги концерт дастурини тақдим этди. Июль ойининг сўнгги кунлари ташкил этилган концертлар Фарғона, Андижон ва Наманган шаҳарларида катта муваффақият билан бўлиб ўтди.

Биринчи концерт дастури Андижон шаҳридаги “SOG’LOM AVLOD” стадионида 28 июль куни бўлиб ўтди. Стадион санъат мухлисларига тўлиб тошди. Ташриф буюрганлар Юлдуз Усмонованинг “Ҳамроз”, “Қизил олма”, “Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон” каби халқимиз қалбидан чуқур жой олиб улгурган қўшиқлар билан биргаликда, янги, ҳали ҳеч қаерда куйланмаган тароналаридан ҳам баҳраманд бўлдилар.

Иккинчи концерт дастури 29 июл куни Фарғона шаҳридаги марказий “ISTIQLOL” стадионида ўтказилди. 20 000 атрофида фарғоналиклар “Ўзбек эстрадаси примадонна”сининг “Сочная долина” савдо белгиси кўмагида ташкил этилган концертини томоша қилишга келдилар. Юлдуз Усмонова бу ерда мухлисларига ўз қўллари билан 200 мл.лик “Сочная долина” шарбатларини совға тариқасида улашди.  Концерт ўта кўтаринки руҳда ўтди. Хонанда нафақат саҳнада, балки бутун стадион бўйлаб юрган ҳолда куйлади.

Учинчи концерт дастури 30 июль куни Наманган шаҳридаги “NAVBAHOR” стадионида бўлиб ўтди. Унда Юлдуз Усмонова ўзининг “ЭЙ АЗИЗ ИНСОН” деб номланган янги концерт дастурини тақдим қилди. Концертга деярли 25 000 санъат ихлосмандлари ташриф буюриб, бу Юлдуз Усмонованинг Фарғона водийси бўйлаб уч кунлик турнесидаги рекорд кўрсаткич бўлди! Хонанда наманганлик мухлисларини нафақат бетакрор овози, балки ўзига хос байрамона кайфияти билан хурсанд қилди.

 

 

Қайд этиш керакки, ташкилотчилар тадбирни ёдда қоларли қилиб ўтказиш учун қўлларидан келган барча ишларни қилдилар. Хусусан, концерт ўтказиладиган ҳар бир стадионда алоҳида катта саҳна қурилиб, безатилади. Бунинг учун барча зарур безаклар, чироқлар ва ускуналар Тошкентдан махсус келтирилди. Бундан ташқари, 80дан ортиқ шоу-томоша иштирокчилари бўлган раққос ва раққосалар, 10дан зиёд мусиқачилар ҳам Фарғона водийси аҳли учун хизмат қилдилар. Шуниси ҳам эътиборлики, Юлдуз Усмонова водийлик мухлислари учун жонли овозда куйлади!  

Яна бир эътиборли жиҳати – Юлдуз Усмонова илк маротаба ўз мухлисларига “Сочная долина” шарбатларини тавсия қилди. Хонанданинг эътироф қилишича, у 30 йилдан зиёдлик ижодий фаолиятида илк маротаба ҳомийлар билан ишлашга рози бўлган. Бунга мазкур “Сочная долина”савдо белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатига, мазаси, таъми ва табиийлигига ишонч тўлиқ ишонч ҳосил қилганимдан кейингина розилик бердим, — деб эътироф қилди хонанда. “Мен тўғри келган унча мунча маҳсулотни тавсия қилавермайман – чунки бунинг ўзига хос масъулияти бор. Одамлар менга ишонишади, уларнинг ишончини оқламай қолишдан ҳайиқаман. Ўзим шунга ишонч ҳосил қилганимдан кейингина мухлисларимга тавсия қила оламан”, — дея қайд этди Юлдуз Усмонова ўз концертларида!

 

 

Таъкидлаб ўтиш зарурки, ушбу тадбир “Сочная долина” савдо белгиси томонидан ўтказилаётган шу каби биринчи тадбир эмас. Жорий йилнинг май ойида мазкур савдо белгиси ёрдамида таниқли “Миллион” гуруҳи иждкорлари водийликларнинг меҳмони бўлган эди.

“Сочная долина” савдо белгиси ўз истеъмолчилари учун юқоридаги каби совғаларни тақдим этишда бардавом бўлиш ниятида! Демак, байрам давом этади!